JavaScriptда ҳисобланадиган хусусиятлар

Объектни эълон килишда унинг хусусиятларининг номлари ўзгарувчилардан олиниши мумкин. Бундай хусусиятлар ҳисобланадиган деб аталади. Бундай қандай амалга оширилишини кўрамиз. Бизда куйидаги объект бор деб фараз қилайлик:

javascriptlet obj = {
  a: 1,
  b: 2,
  c: 3
};

Бирор хусусият номи ўзгарувчида сақлансин деб фараз қилайлик:

javascriptlet key = 'a';

Хусусият номи ўрнига бизнинг ўзгарувчимиздан қиймат олинишини таъминлайлик. Бунинг учун ўзгарувчини тўртбурчак қавс ичига олиш керак:

javascriptlet obj = {
  [key]: 1,
  b: 2,
  c: 3
};

Ҳисобланадиган хусусиятларни эълон килишда маълум код бажариш мумкин. Мисол:

javascriptlet obj = {
  [key + '1']: 1,
  [key + '2']: 2,
  [key + '3']: 3
};
Задание 1

Куйидаги кодда калит ўзгарувчидан олиниши керак эди. Қилган хатонигизни тузатинг:

javascriptlet key = 'x';

let obj = {
  key: 1,
  y: 2,
  z: 3
};
Задание 2

Берилган объект:

javascriptlet obj = {
  x: 1,
  y: 2,
  z: 3
};

Берилган ўзгарувчилар:

javascriptlet key1 = 'x';
let key2 = 'y';
let key3 = 'z';

Объект калитлари ушбу ўзгарувчилардан олинишини таъминланг.