Angular лойихасининг умумий стиллар файли

Лойиха яратилганидан сўнг src папкасида веб-сайтнинг умумий стиллари билан файл бўлади. Ушбу файл styles номига эга бўлади, аммо унинг кенгайтмаси лойиха яратиш жараёнида танланган мосламаларга қараб турлича бўлиши мумкин: .css, .less ёки .sass.

Ушбу файлда веб-сайт структурасига тегишли бўлган, аммо алохида компонентларга эмас, стилларни жойлаштириш керак. Гапи шундаки, ҳар бир Angular компоненти учун унинг стиллари ўша компонент билан папкада сақланади.

Задание 1

Веб-сайтингизнинг блокларини: ҳедар, футер, сайдбарлар ва контентни саҳифа бўйлаб жойлаштирадиган кодни ёзинг.