CSSда line-height-нинг ўлчов бирликсиз қиймати

line-height хоссасининг қиймати ҳар доим бирор ўлчов бирликларидаги сон бўлиши шарт эмас. Жуда оддий сон ёки каср ҳам ёзиш мумкин. Бунда line-height-нинг ҳақиқий қийматини топиш учун уни font-size хоссасининг қийматига кўпайтириш керак бўлади.

Мисол учун, font-size 10px га, line-height эса 1.5 га тенг. Бунда line-height-нинг ҳақиқий қиймати 10px * 1.5 = 15px бўлади. Ва, матн сатрлари орасидаги кўринувчи оқ бўшлиқ 5px бўлади: 15px - 10px = 5px.

line-height-ни шундай усулда беришнинг афзаллиги шундаки, шрифт ҳажми ўзгарганида сатрлар ораси интервал ҳам автоматик ўзгариб туради.

Юқорида тавсилланганларни мисолда кўрамиз:

html<p>
  some long text
</p>
cssp {
  font-size: 20px;
  line-height: 1.5;
  text-align: justify;
  width: 400px;
}

Результат:

Задание 1

Абзацлар учун шрифт ҳажми 30px деб ҳисоблансин. line-height хоссасини абзацлар орасидаги кўринувчи оқ бўшлиқ 15px бўладиган қилиб беринг. Бунинг учун ўлчов бирликсиз line-height кийматидан фойдаланинг.