CSS да флекс блоклардаги асосий ва кўндаланг ўқлар

Флексбокслар ҳақида икки терминда гапириш мумкин: биринчи - қатор ёки устун, иккинчи - ўқлар терминларида. Биз қатор ва устунлар билан аллақачон тушундик, энди ўқлар билан тушунайлик. Элементларни горизонтал ёки вертикал йўналтириш учун ўқларни тушуниш зарур.

Флекс элементлар билан ишлашда ҳар доим асосий ўқ ва кўндаланг ўқ мавжуд. Биз элементларни асосий ўқ бўйича ва асосий ўқ кўндаланги бўйича йўналтиришимиз мумкин. Асосий ўқ 4 йўналишта эга бўлиши мумкин: чапдан ўнгга, ўнгдан чапга, тепадан пастга ва пастдан тепага.

Кўндаланг ўқнинг йўналиши асосий ўқнинг йўналишига боглик: агар асосий ўқ горизонтал бўлса, кўндаланг ўқ тепадан пастга йўналган, агар асосий ўқ вертикал бўлса, кўндаланг ўқ чапдан ўнгга йўналган. Кўндаланг ўқнинг бошқа йўналишлари бўлмайди.

Асосий ўқнинг йўналиши flex-direction хусусияти билан тартибга солинади. Агар бу хусусият row қийматга эга бўлса - асосий ўқ чапдан ўнгга йўналган, агар row-reverse қиймати бўлса, у ҳолда ўнгдан чапга. column қиймати ўқни тепадан пастга йўналтиради, ва column-reverse қиймати - пастдан тепага.

Задание 1

Асосий ўқ горизонтал деб фараз қилайлик. Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?

Задание 2

Асосий ўқ вертикал деб фараз қилайлик. Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?

Задание 3

Кўндаланг ўқ ўнгга йўналган деб фараз қилайлик. Бундай ҳолда асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлиши мумкин?

Задание 4

Кўндаланг ўқ пастга йўналган деб фараз қилайлик. Бундай ҳолда асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлиши мумкин?

Задание 5

Кўндаланг ўқ ўнгдан чапга йўналган бўлиши мумкинми?

Задание 6

Кўндаланг ўқ пастдан тепага йўналган бўлиши мумкинми?

Задание 7

flex-direction хусусияти row қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?

Задание 8

flex-direction хусусияти column қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?

Задание 9

flex-direction хусусияти row-reverse қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?

Задание 10

flex-direction хусусияти column-reverse қийматга эга деб фараз қилайлик. Асосий ўқ қай тарафга йўналган бўлур? Кўндаланг ўқ қай тарафга йўналган бўлур?