PHP да объектларнинг методлари

Энди методларга ўтамиз. Методлар - аслан ҳар бир объект чакира оладиган функциялардир. Код ёзганда методлар ва хусусиятлар ўртасидаги фарк шундаки, методлар учун охирида қавсчалар ёзиш керак бўлади, хусусиятлар учун эса - йўқ.

Келинг, машқ қилайлик. show методини яратайлик, у қандайдир матнни чиқариб беради:

php<?php
  class User
  {
    public $name;
    public $age;
    
    public function show()
    {
      return '!!!';
    }
  }
?>

Фойдаланувчи билан объект яратайлик:

php<?php
  $user = new User;
  $user->name = 'john';
  $user->age = 25;
?>

Бизнинг методимизни чакирайлик:

php<?php
  echo $user->show(); // '!!!' ни чиқаради
?>
Задание 1

Employee классини show методи билан яратинг. Бу метод қандайдир матнни чиқарсин.