PHP да while цикли

while цикли ўзига параметр сифатида ўтказilган ифода рост бўлгунча бажарилади. У ихтиёрий миқдорда такрорлашни амалга ошириш имконини беради. Унинг синтаксиси:

php<?php
  while (statement) {
    /*
      бу кодни циклик равищда бажарамиз
      ҳар бир цикл бошланишида айланма қавслардаги ифодани текширамиз
    */
  }
?>

Цикл ифода рост бўлиш тўхтаганда тугайди. Агар у бошланғичда ёлғон бўлса - у ҳеч қанча бажарилмайди.

Мисол учун кетма-кетлик билан while цикли ёрдамида бирдан бещгача бўлган сонларни чиқарайлик:

php<?php
  $i = 1;
  
  while ($i <= 5) {
    echo $i;
    $i++;
  }
?>

Энди тескари ҳисоблашни амалга оширамиз:

php<?php
  $i = 10;
  
  while ($i > 0) {
    echo $i;
    $i--;
  }
?>

Энди берилган сонни 2 га натижа 10 дан кичик бўлгунча бўламиз:

php<?php
  $num = 500;
  
  while ($num > 10) {
    $num = $num / 2;
  }
  
  echo $num; // натижа
?>
Задание 1

Экранда 1 дан 100 гача бўлган сонларни чиқаринг.

Задание 2

Экранда 11 дан 33 гача бўлган сонларни чиқаринг.

Задание 3

Экранда 100 дан 1 гача бўлган сонларни чиқаринг.

Задание 4

num сонга маълум бошланғич қиймат берилган. Уни 3 га кўпайтириш натижаси 1000 дан ошгунча кўпайтиринг. Қандай сон ҳосил бўлади? Бу учун зарур бўлган такрорлашлар сонини ҳисобланг.