PHP даги квадрат қавс ичидаги махсус символлар

[] ичидаги махсус символлар оддий символларга айланади. Бу уларни орқага чизиқ билан экранлаш шарт эмаслигини англатади.

Мисол

Ушбу мисолда қидириш намунаси шундай кўринади: икслар ўртасида ҳар қандай 'a', 'b', 'c' ҳарфлари, ёки нуқта:

php<?php
  $str = 'xax xbx xcx xdx x.x x@x';
  $res = preg_replace('#x[abc.]x#', '!', $str);
?>

Натижада ўзгарувчига куйидагилар ёзилади:

php'! ! ! xdx ! x@x'

Мисол

Ушбу мисолда қидириш намунаси шундай кўринади: икслар ўртасида ҳар қандай кичик лотин ҳарфи ёки нуқта:

php<?php
  $str = 'xax xbx xcx x@x';
  $res = preg_replace('#x[a-z.]x#', '!', $str);
?>

Натижада ўзгарувчига куйидагилар ёзилади:

php'! ! ! x@x'

Амалий машқлар

Задание 1

Берилган сатр:

php<?php
  $str = 'aba aea aca aza axa a.a a+a a*a';
?>

'a.a', 'a+a', 'a*a' сатрларини топадиган, аммо бошқаларига тегмайдиган регуляр ифодани ёзинг.

Задание 2

Берилган сатр:

php<?php
  $str = 'xaz x.z x3z x@z x$z xrz';
?>

Намуна буйича сатрларни топадиган регуляр ифодани ёзинг: 'x' ҳарфи, кейин НУҚТА ЭМАС, @ ЭМАС, ва $ ЭМАС, ва ниҳоят 'z' ҳарфи.