Python да функциялар билан ишлаш амалиёти

Задание 1

Сизда талабанинг исми ва фамиляси, унинг курс рақамини қабул қилувчи ўзгарувчилар мавжуд бўлсин. Бу ўзгарувчиларнинг қийматларини экрангa чиқарувчи функция яратинг. Бунда фамиля юқори регистрда, исми эса фақат бош ҳарф билан чиқарилсин.

Задание 2

Тўртбурчакнинг юзасини чиқарувчи функция яратинг.

Задание 3

Параметр сифатида сатрни қабул қиладиган ва унинг белгиларининг кортежини қайтарадиган функция яратинг.

Задание 4

Иккита сонни текширадиган функция яратинг. Уларнинг қайси бири катта ёки бир-бирига қиймат жиҳатидан тенг бўлгани ҳақида хабар чиқарсин.

Задание 5

Ўзгарувчининг турини текширадиган ва агар у сон бўлса, уни сатрга айлантирадиган функция яратинг.

Задание 6

1 дан берилган сонгача бўлган жуфт сонлар билан рўйхатни тўлдирадиган функция яратинг.

Задание 7

Сизда калит сифатида фойдаланувчиларнинг исмлари, қиймат сифатида эса уларнинг ёши сақланадиган луғат мавжуд бўлсин. Барча калит-қиймат жуфтликларини кортеж шаклида чиқарувчи функция яратинг.

Задание 8

Параметр сифатида сонни қабул қиладиган ва мос келувчи ҳафта куни билан сатрни қайтарадиган функция яратинг.