Pythonдаги рўйҳатлар

Бу дарсда биз рўйҳат деб аталувчи махсус маълумот турнии ўрганишни бошлаймиз. Рўйҳат тартибли равишда турли қийматлар тўпламини сақлаш мумкин бўлган ўзгарувчидир:

pythonlst = [1, 2, 3]

Рўйҳатнинг ҳар бир қиймати элемент деб аталади. Кўриб турганингиздек, элементлар бир-биридан вергул билан ажратилади.

Рўйҳатда турли хил маълумот турларини сақлаш мумкин: сатрлар, сонлар, мантиқий қийматлар ва �атто бошқа рўйҳатлар:

pythonlst1 = ['1', '2', '3']
lst2 = [1, 2, 3]
lst3 = [True, False]
lst4 = [['a', 'b'], ['c', 'd']]

Шунингдек, рўйҳатда бир вақтнинг ўзида турли хил маълумот турлари мавжуд бўлиши мумкин:

pythonlst = [1, 'a', True] # сон, сатр, мантиқий қиймат

Рўйҳатларни яратиш усулларини кейинги дарсларда кўриб чиқамиз.