Команд сатри орқали папкалар бўйлаб ўтиш

Аввал папкалар бўйлаб ўтишни бажаришни ўрганамиз. Буни cd командаси бажаради.

Фарз қилайлик, терминалимизнинг ишчи папкаси xxx папкаси бўлсин. Келинг, унинг ичидаги aaa папкасига ўтамиз:

/xxxcd aaa

Энди aaa ичидаги zzz папкасига ўтамиз:

/xxx/aaacd zzz

Агар папка номи сифатида икки нуқта кўрсатилса, бир папка юқорига чиқиш амалга оширилади:

/xxx/aaa/zzzcd ..

Яна бир даража юқори чиқайлик:

/xxx/aaacd ..

Файл номи сифатидаги нуқта жорий каталогни англатади. Кейинги мисолда биз ўрнимимизда қоламиз:

/xxxcd .

Кейинги команда олдинги каталогга ўтишни амалга оширади:

/xxxcd-

Йўл сифатида фақат каталог номинигина эмас, балки унга йўлни ҳам кўрсатиш мумкин:

/xxxcd aaa/zzz

Каталог излашни бир даража юқори чиқиш орқали бошлаш мумкин. Масалан, aaa папкасида бўлганимизда bbb/kkk папкасига ўтишни истаймиз. Бунга эришиш учун аввал бир даража юқори - xxx папкасига чиқишимиз кераклиги аён. Бу куйидаги тарзда амалга оширилиши мумкин:

/xxx/aaacd ../bbb/kkk

Юқорига хохлаганча даражаларга чиқиш мумкин:

/xxx/aaa/zzzcd ../../bbb/kkk
Задание 1

Мос команда ёрдамида олдинги тапшириқда яратилган dir папкасига ўтинг.

Задание 2

Мос команда ёрдамида орқага test папкасига чиқинг.